3-СЕКТОРДА 150 БОШ ҚЎЙ ТАРҚАТИЛДИ

Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев Қумтепа, Гулистон МФЙларида яшовчи «Аёллар дафтари», «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»га кирган, иш билан банд бўлмаган фуқаролар билан учрашди. Мулоқот давомида уларга ўз хонадонларида бандликларини таъминлаш, яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тушунча бериб ўтди. Шу куни Гулистон МФЙ ҳудудидаги «Ойдина Мадина чорва файз» МЧЖ фермасида Халқ банки Уйчи филиали томонидан 30 кишига беш бошдан 3 йилга муддатга олти ойлик имтиёзли даври билан 150 бош қўй тарқатилди.