20 НАФАР ХОТИН-ҚИЗГА ТИКУВ МАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев «маҳаллабай» тизимида олиб борилаётган ишларнинг амалий ижросига киришди. У Жийдакапа, Қумпета, Деҳқон, Баландариқ МФЙларида яшовчи  бандлиги таъминланмаган фуқаролар билан мулоқотда бўлди. Уларга амалдаги қонунчилик бўйича бандликни таъминлаш келажакда пенсия таъминотида ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

-Шу кунларда 3-4-секторларда жами 210 та тикув машинаси иш билан банд бўлмаган хотин-қизларга етказиб берилди, -дейди Халқ банки Уйчи филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосари Ғолибжон Нурматов. -Шундан 50 нафари «Темир дафтар», 80 нафари эса «Ёшлар дафтари»га рўйхатга олинганлар. Бугунги тадбир давомида 20 нафар хотин-қизга 3 йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан ҳар бири 4 миллион 200 минг сўмлик тикув машинаси етказиб беряпмиз. -Мен бугун жудаям хурсандман, -дейди Баландариқ МФЙда яшовчи Нигора Раҳимова. -Замонавий тикув машинаси олишга қийналяпган эдим. Бир нафар фарзандим билан уйда ўтираман. Турмуш ўртоғим ҳам ишсиз. Иккита тикув машинаси олдим. Келинимиз билан бирга уйда ишлаб, даромад топмоқчимиз.