«БОТИР ЗОКИРОВ САНЪАТИ ДАВОМЧИЛАРИ»
Туман маданият марказида Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Ботир Зокиров хотирасига бағишлаб «Ботир Зокиров санъати давомчилари» Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган тумани-миздаги истеъдодли ёшлар қатнашдилар. Туман маданият марказида ташкил этилган «Ифтихор» ёшлар ижодий жамоаси қатнашчиси Шоҳрух Эргашев ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичида қатнашадиган бўлди.

