ГУЛНОЗАНИНГ ТИКУВ ЦЕХИ

4-сектор ҳудудида жойлашган Тепасарой МФЙдаги фойдаланилмай турган собиқ масжид биноси ўрнида тадбиркор аёл Гулноза Иброҳимова тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди. Халқ банкининг Уйчи филиалидан олинган имтиёзли кредит ҳисобига цехга 20 та тикув машинаси келтирилди. Бу ерда асосан «Аёллар дафтари»га киритилган 26 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. «Аёллар фестивали» доирасида мазкур тикувчилик цехининг очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, вилоят Кенгаши депутатлари Маъмура Турғунова, Зулайҳо Атахонова, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ҳамидахон Бозорова, туман ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Мамадалиевлар иштирок этиб, тадбиркор фаолиятига омад тилашди ва уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.