ТУМАН ҲОКИМИ ЁШ ШИФОКОР БАХТИЁР ЖАББОРОВГА КОМПЬЮТЕР СОВҒА ҚИЛИШИНИ АЙТДИ

Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов туман тиббиёт тизими раҳбарлари ва шифокорлари  билан очиқ мулоқот ўтказди.

-Шифокорлик энг улуғ касблардан, -деди туман ҳокими. -Бу соҳа ходимларига ҳурматим чексиз. Соҳа ривожи учун қандай ёрдам керак бўлса, мен тайёрман.

Очиқ, самимий руҳда ўтган мулоқот давомида туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими шифокори Бахтиёр Жабборов касалхона йўлини асфальтлаш, бўлимни компьютер, интернет билан таъминлашда ёрдам сўради. Туман ҳокими ёш шифокор Бахтиёрга компьютер совға қилишини айтди. Мулоқотда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминов иштирок этди.