МАҚСАД – КЎМАКЛАШИШ
Юртбошимизнинг 2020 йил 24 ноябрь кунги ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлиги тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселекторда берилган вазифа ва кўрсатмалари ижросини таъмин-лаш юзасидан қуйидагилар амалга оширилди. Хусусан, мажлис баёнига мувофиқ, ишлаб чиқилган назорат режасининг 36-бандида ҳудудларда бир ой муддатда хизмат турларини ривожлантириш дастури ва уларни жойлаштириш дислокациясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий йилда тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, ушбу лойиҳаларни ишга тушириш чораларини кўриш вазифаси белгиланган.
Шунга асосан, туман ҳудудида 2021 йил ҳолатига жами 470 та фаолият юритмаётган хўжалик юритувчи субъект бўлиб, фаолиятни тиклаш учун тўсқинлик қилаётган муаммолар бўлса, туман давлат солиқ инспекциясининг «Тадбиркорликка кўмаклашиш» бўлимига мурожаат этиш мумкин.
Нодирбек УЗОҚОВ, туман давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

