ЖЎРАБЕКНИНГ ЮТУҚЛАРИ

Ҳамюртимиз, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ўқитувчиси Жўрабек Иззатиллаев техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга бўлди. Унинг  диссертацияси мавзуси – «Қайта тикланувчи энергия манбалари асосидаги микро электр тизимлар» масаласи бугуннинг долзарб муаммоларидан бири, яъни аҳолига узлуксиз электр энергиясини етказиб беришдаги камчиликларни бартараф этишга бағишланганлиги билан ҳам мутасадди-ю мутахассислар эътиборини тортди.

Жўрабек ёшлигидан билимга чанқоқ, тиришқоқлиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. У тумандаги 40-,31-мактабларда, Наманган ихтисослашган академик лицейида таҳсил олган. Тошкент Давлат техника институтини тамомлаган.

Ж.Иззатиллаев ўз ихтисослиги бўйича Деҳли, Олма-ота, Москва шаҳарларида бўлиб ўтган илмий-амалий анжуманларда қатнашган. Илмий ишлари жуда кўп  ОАВ, ижтимоий тармоқларда ёритилган. Бугун 34 ёшли Жўрабек Иззатиллаевнинг эришган илмий даражаси ҳар бир илм йўлида бел боғлаган уйчилик учун улкан тажриба мактабидир. Биз ҳамюртимизни улкан муваффақияти билан қутлаймиз ва келгуси ишларида зафарлар тилаймиз.