ЯНГИ УСЛУБЛАРДА
«Математика ва информатика фанлари ойлиги» муносабати билан фан ойлиги бурчаги ташкил этилиб, кўргазмалар танлови эълон қилинди. Ўқувчилар томонидан мазкур фанларга оид деворий газета, бошқотирма, моделлар ва макетлар тайёрланди. Энг яхши кўргазма ғолиблари номинациялар бўйича тақдирланди. 6-синфлар ўртасидаги «Спортда математика» мусобақасида 6-«Б» синф ўқувчилари ғолиб бўлишди. Умида Асқарова, Дилдора Нурбоевалар 6-9-синфлардаги очиқ дарсларини янги услублардан фойдаланган ҳолда ўтишди.
7-9-синфлар ўқувчилари ўртасида «Сирли математика», «Заковат» беллашувлари, 5, 6, 7-синфлар ўқувчилари ўртасида ўтказилган «Борига барака» ўйини ҳам барчада яхши таассуротлар қолдирди.
Муаззам ПИРМАТОВА, 12-мактаб ўқитувчиси.

