WINDOWS ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ
Дастурий таъминотни содда, тушунарли ва қулай кўринишда яратилиши компьютер технологиясидан оммавий равишда фойдаланишга олиб келди. Айниқса, Windows операцион тизимини яратилиши оддий фойдаланувчига ҳам компьютерда ишлаш имкониятини яратиб берди. Шу туфайли компьютерлардан эндиликда ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, ўқув муассасаларида, шунингдек хонадонларда ҳам фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.
Компьютернинг фойдали томони билан бирга ҳозирда зарарли томонлари ҳам борки, фарзандларимизни кўп вақтларини унда бесамар ўтказаётганликлари, ота-оналарни ташвишга солмоқда. Замонавий Windows операцион тизим дастурларининг компьютерда фарзандларимизнинг ишлашини назорат қилиши, бундай муаммони ҳал этишга ёрдам беради.
Муҳаббат ҒАЙБУЛЛАЕВА, 28-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси.

