КИТОБХОНЛАР БЕЛЛАШУВИ
Бугунги кунда ёш авлоднинг интелектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада бизнинг мактабимиз кутубхонасида ҳам «Китобхонлар байрами» йўналишида «Китобим – офтобим» тадбири асосида турли тақдимотлар, китобхонлар беллашуви ва анжуман ўтказилди. Ана шундай тадбирлардан бири ўзим раҳбарлик қилаётган 4-«А» синф ўқувчилари ўртасида Президентимиз томонидан кутубхонамизга совға қилинган «Олтин балиқ» эртак китобининг тақдимотига бағишланди.
Қизиқарли тарзда ўтказилган тадбир ўқувчиларни китоб ўқишга бўлган иштиёқларини янада оширди. Якунда китобхон ўқувчилар мактаб кутубхонаси томонидан китоблар билан тақдирландилар.
Муқаддасхон ИСОМИДДИНОВА, 10-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

