ЗУЛФИЯНИ ЭСЛАБ…

Зулфияни эслайман бот-бот,

Хаёлимда гўёки ҳаёт.

Адабиёт гавҳари бўлиб,

Шеъриятда қолган умрбод.

Юзларидан ёғилмоқда нур,

Шеърларининг ҳар бир сатри дур.

Ўзбегимнинг дурдонаси бу –

Йўлимизни ёритувчи нур.

Ижодингиз мисли учқур от,

Бугун менга бўлмоқда қанот,

Ўзбегимнинг  ўчмас сиймоси,

Қаламимда қолинг барҳаёт.

Шаҳноза ТОЖИМАМАТОВА, 9-мактабнинг 9-синф ўқувчиси.