ЭСДАЛИК НИШОНИ МУБОРАК!
Кўп йиллик самарали меҳнатлари учун туманимиз фаолларидан бир гуруҳи «Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди»нинг эсдалик нишони билан тақдирландилар. Улар сафида Уйчи тумани ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадзокир Жўрабоевич Маматхонов, меҳнат фахрийси Тоҳиржон Маҳмудович Исматиллаев, туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдираззакович Абдураҳмоновлар ҳам бор.
Уларга эсдалик нишонини халқаро Амир Темур жамоат фонди раиси, халқаро журналист, таржимон, Турон фанлар академиясининг академиги Соҳибахон Аъзамова топширди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

