«МАҲАЛЛА ИФТИХОРИ» КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!
Жамиятимизда маҳалла институтининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактик тадбирлар ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшган вилоятимизнинг 40 нафар жамоатчилик вакиллари «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Улар сафида туманимиздан маҳалла тизимида кўп йиллар самарали фаолият кўрсатган, айни вақтда халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Хусниддин Исроилович Ахмедов, Тошлоқ МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Гулбаҳор Зокиржановна Исматовалар ҳам бор. Ҳамюртларимизни кўкрак нишони билан самимий табриклаймиз!

