«КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ»

1-10 апрель кунлари «Китобхонлик ҳафталиги» тадбири доирасида маънавий-маърифий китобхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Туманда китобхонлик ва мутолаа маданиятини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 апрель куни туман ахборот кутубхона маркази томонидан «Очиқ осмон остидаги кутубхона» мавзусида «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Туман маданият маркази фойесида ташкилланган мазкур ҳафталикни туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳманов очди ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғибот қилиш ҳақида гапирди.

Тадбир доирасида маънавий-маърифий кечаларда тумандаги таълим муассасалари китобхон-ўқувчилари, соҳа мутахассислари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. Жумладан, ҳафталик очилиш маросими доирасида тумандаги 1, 6, 11, 22, 25, 27, 32, 35, 36, 40, 43, 45, 46-мактабларнинг фаол китобхон ўқувчилари иштирокида «Китоб – кўнгил малҳами», «Ҳар бир китоб – бир олам» каби мавзуларда китобхонлик давра суҳбати, бадиий асарлардан овозли ўқишлар, адабий викторина ва янги нашрлар кўргазмаси тақдимоти ташкил этилди.

Жамила ПЎЛАТОВА, туман АКМнинг ахборот-библиография хизмати раҳбари.