Рашкчи қизга (ҳазил)
Гулни тутиб қўлимда,
Борар эдим йўлимда.
Гап отишди кўп қизлар,
Туриб ўнгу сўлимда.
Бир сўз айтмай сиз менга,
Борибсиз-да фолбинга.
Ҳой рашкчи қиз, у ромни
Қарамайди текинга.
(Билсам мени куйдириб,
Ёндиргани борибсиз).
Исмингизни айтмайман,
Ўз йўлимдан қайтмайман.
Билинг ушбу гулимни,
Ўзга қизга тутмайман.
Севги бунчалар ширин,
Ишқ бор дилда яширин.
Сизга севгим билдирмай,
Ташлаганман кўз қирин.
(Билсам бошга балолар
Ёғдиргани борибсиз).
Бизни билди халойиқ,
Бир-бирига деб лойиқ.
Чин юракдан қутлашди:
Муборак бўлсин қайлиқ!
Янги йилда яхши тўй,
Янги фикр, янги ўй.
Бизга атаб қурилди,
Данғиллама, шинам уй.
(Сиз мени ўзингизга,
Оғдиргани борибсиз).
Тўйга ошиқман жуда,
Карнай-сурнай авжида.
Даврани бўшатмасдан,
Ўйнасин икки қуда.
Ёшлар, сизга маслаҳат,
Фолбинга боринг фақат.
Сизлар ҳам худди биздек,
Албатта, топасиз бахт.
(Маликжонга бу шеърни
Ёздиргани борибсиз).
Абдумалик ЮСУПОВ.

