«ТЎРТ ТУП ГУЛ, БИР ТУП АРЧА» АКЦИЯСИ
Туманимизда «Хотира ва Қадрлаш куни» олдидан кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қумтепа МФЙдаги «Деҳқон» қабристонида ўтказилган ҳашарда барча фаоллик кўрсатиб, 120 туп манзарали дарахт, 380 туп гул кўчати ўтқазилди. Қабристоннинг ички йўлига бардюр қуйиш учун ҳомийлар томонидан 2 тонна цемент ва қурилиш ашёлари олиб келинди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Катта дошқозонда ош дамлаб, ҳашарчиларга тарқатилди.
Ҳуррият, Гулзор, Боғ, Беруний маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи фуқаролар «Аллаариқ» қабристонида ўтказилган ҳашарда қатнашдилар. Қабристонга 45 туп манзарали, 500 тупдан ортиқ ҳар хил гул кўчатлари ўтқазилди. 3000 дона шлакаблок ғишт олиб келиниб, 150 метр деворни тиклаш ишлари бошлаб юборилди.
Анваржон АТАҚЎЗИЕВ, туман Кенгаши депутати.

