ТУМАНИМИЗДА БИРИНЧИ ХУСУСИЙ МАКТАБ

Туман марказида «Namangan international school» хусусий мактабининг Уйчи филиали иш бошлади.

-Етти ёшга тўладиган болалар дастлаб тайёрлов гуруҳида ўқитилади, -дейди филиал раҳбари Элёр Юлдашев. -Сўнг сентябрь ойидан ўқиш бошланади. Ҳозир иккита гуруҳга 48 нафар бола қабул қилдик. Улар сентябрга қадар «Алифбе»ни тугатишади. Қўшимча рус ва инглиз алифбосини ҳам ўргатиб, нутқларини ўстириб борамиз. Диққатни, мантиқий фикрлашни ошириш, мнемоника(хотира)ни мустаҳкамлаш услублари қўлланилади, ментал арифметика, бадиий гимнастика, шахмат ўргатилади, актёрлик маҳоратидан сабоқ берилади. Яна бир муҳим жиҳати, боланинг келажакда қайси касб эгаси бўлиши махсус усуллар орқали ўрганилиб, йўналтириб борилади.