Мувашшах
Тиним билмас ижодкор,
«Овоза»си жарангдор.
Журналистлар фахрийси,
Изланар такрор-такрор.
Довруқ солиб неча йил,
Дўстлар-ла бўлиб аҳил,
Ишқ билан юрту элга,
Насрин ёзади дадил.
Ғафлатда ётганларни
Очерк ёзиб уйғотган,
Замондош донгдорларни
Излаб, мақтаб бахт топган.
Енгилмас куч унда бор,
Ватан, инсон – илҳоми.
Газеталарда қатор,
Албат кўринсин номи.
Абдумалик ЮСУПОВ.

