Варварак
Баҳор келиб сонсиз «лайлак»лар,
Осмон узра қиларди парвоз.
Қўшилишиб унга варраклар,
Вариллайди чиқариб овоз.
«Уйчинома» газетасини
Ёпиштирдим бир варваракка,
Ёшлигимиз саҳифасини
Олиб учсин дедим юксакка.
Кўтарилди тезда варварак,
«Уйчинома» – оқ каптар, учсин.
У тинчликдан берсину дарак,
Уйчи номи фазони қучсин.
Абдумалик ЮСУПОВ.

