«ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ: ТАҲЛИЛ ВА КУЗАТУВЛАР»

Жамоатчилик назорати – бу фақатгина давлат идоралари фаолияти устидан назорат эмас, балки жамиятнинг ўзини ўзи бошқариш усули, бошқача айтганда, фуқаролик жамиятини тараққий топтиришнинг муҳим омилларидан биридир.

Жамоатчилик назорати, биринчи навбатда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари, молия, банк, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хўжалик, энергетика ва транспорт соҳаларида жорий этилиши зарур. Шунингдек, бозорлар ва савдо мажмуа-ларидаги маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш сифати каби масалалар ҳам доимо жамоат-чилик назоратида бўлиши даркор. Бу борада оммавий ахборот воситалари қонунийликни қарор топтиришда чинакам «жамият кўзгуси»га айланиши керак. Сўз эркинлигини таъмин-лашга қаратилган ислоҳотлар ўтган даврда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади.

Жамоатчилик назорати ҳам, оммавий ахборот воситалари ҳам ягона бир мақсадга, яъни халқимизни рози қилиш ва унинг турмушини яхшилашга қаратилган.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамкорлиги ва «Уйчинома» газетаси таҳри-риятининг «Агар огоҳсен сен…» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Жамоатчилик назорати: таҳлил ва кузатувлар» мавзусидаги навбатдаги матбуот анжуманида соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ, блогерлар вакиллари иштирок этдилар. Уни туман ҳоким-лиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммадали Қамбаров очди ва олиб борди. Мавзу юзасидан туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Баҳодир Қодировнинг маърузаси тингланди. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Акрамжон Абдуғаппаров мавзу юзасидан мулоҳазалар билдириб, 1-чорак мобайнида депутатлар фаолияти бўйича ахборот берди.

Туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳмонов жамоатчилик назоратини кучайтириш ва тарғиботи бўйича навбатдаги вазифалар ҳақида сўзлади.

Матбуот анжумани давомида жамоатчилик назоратини кучайтиришга доир таклиф, мулоҳаза ва тавсиялар билдирилди. ОАВ  ҳамда блогерлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Авазбек АБДУЛЛАЕВ, туман Кенгаши депутати.