ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

Ҳурматли фуқаролар! Суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланишда қуйидаги хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилинг:

-газ баллонини ўрнатиш учун лойиҳа ишлаб чиқилади ва жойлардаги газ идоралари билан келишилади. Шундан сўнг ишлатишга рухсат берилади;

-бир хонадонга 2 тадан ортиқ газ баллони сақлаш ва ишлатиш мумкин эмас;

-газ плитаси эшик, дераза ва электр розеткадан 0,5 метр масофада ўрнатилиши лозим;

-газ плитаси ўрнатилган хонада фақат бир дона газ баллонидан фойдаланиш ва сақлашга рухсат берилади. Хона ичидаги ҳарорат 45 даражадан ошмаслиги, баллон газ плитасидан камида 1 метр узоқликда ва махсус темир шкафда ўрнатилиши лозим;

-газ баллони сақланадиган ошхона ёки хоналар яшаш уйига, овқатланиш хоналарига туташмаган ҳолда бўлиши лозим;

-ҳовлида ёки хонада ўрнатилган газ баллонларида босимни пасайтириш мосламаси (редуктор) мавжуд бўлиши шарт ва қоида асосида ўрнатилиши  лозим.

-газ баллонларини асосий ва қўшимча кириш-чиқиш йўлаклари ҳамда автомобиль ўтиш жойлари олдида сақлаш мумкин эмас. Қуёш нури тушадиган жойларда газ баллонлари усти соябон ёки бостирма билан ёпилиши шарт. Газ баллонларини суюлтирилган газ билан белгиланмаган жойларда тўлдириш қатъиян ман этилади.

Дониёр ОТАМИРЗАЕВ, туман ФВБ ДЁН инспектори, сержант.