СИЛДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Сил – бу сил бактерияларини организмга кириб бориши билан ривожланувчи юқумли касаллик. Бунда касаллик билан шикаст-ланувчи асосий орган – ўпка. Камдан-кам ҳолларда мия ва унинг қобиғи сили, суяклар, буйраклар, жинсий аъзолар, кўз, ичак ва бошқа органларнинг сили бўлиши мумкин.

Сил бактериялари ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Улар сил билан касалланган инсонлар организмида кўпаяди. Бунда сил учун хос бўлган яллиғланиш пайдо бўлади, шундан сўнг эса тўқиманинг емирилиши ҳам вужудга келади, кавак деб номланувчи бўшлиқлар шаклланади, уларнинг ичида миллионлаб сил бактериялари мавжуддир. Улардан йўталганда, акса урганда, гаплашганда сил бактериялари атрофдаги ҳавога ажралиб чиқади. Сил бактериялари ҳавода кўп вақт давомида мавжуд бўлиши мумкин. 

Сил билан ҳар қандай ёшда зарарланиш мумкин, аммо бу, айниқса, ёш болалар ва организми кучсизланган катта ёшдаги инсонлар учун хавфли. Агар ён-атрофда зарарланган инсон бўлса, касалланиш хавфи юқорироқ бўлади.

Касалланишни эрта аниқлаш мақсадида ҳар йилги асосда флюорографик текширишдан ўтиш тавсия қилинади.

Силнинг олдини олиш учун ҳар бир инсон қуйидагиларни билиши керак:

-спорт билан доимий шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, тўғри овқатланиш, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, алкоголь, тамаки ва токсик моддаларни истеъмол қилишдан тийилиш.

Ш.ЭГАМБЕРДИЕВ,

туман СЭО ва ЖСБ эпидемиолог врачи,

Б.РАҲИМОВ, эпидемиолог врач ёрдамчиси. anno