СЕРМАЗМУН САЁҲАТ
1-сонли касб-ҳунар мактаби директори, туман Кенгаши депутати Акмалшер Ғаниев ҳомийлигида фаол, ўқиш ва жамоат ишларида ўрнак бўлган 20 нафар ўқувчининг кўҳна замин Самарқандга саёҳати уюштирилди. Уч кун давомида дунёга донғи кетган обидалар ва зиёратгоҳлар томоша қилинди. Буюк алломамиз, ҳадисшунос, ўзбек халқининг ғурури бўлган Имом ал-Бухорий, Амир Темур музейлари, Довуд алайҳиссалом тоғларига чиқиб, дуолар қилдик. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов қабрлари ва музейлари зиёратида бўлдик. Республикамизда ички туризм яхши ривожланганлигини шундан кўрсак бўладики, тарихчиларимиз ҳар бир саволларга тўлақонли жавоблар бериб, биз билмаган маълумотларни етказишди. Шундай аждодларнинг вориси эканлигимиздан ғурурландик. Бизга бундай имкониятларни яратиб берган коллеж маъмуриятига бир гуруҳ ўқувчи ва ходимлар номидан миннатдорчилик билдирамиз.
Сорахон АҲМЕДОВА, 1-сонли касб-ҳунар мактаби ишлаб чиқариш таълими устаси.

