«ФАРЗАНДИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН»

«Китобсиз ақл – қанотсиз қуш» деган доно халқимиз. Дарҳақиқат, китобсиз юксак маънавиятни ва маърифатни, эртанги кунни, миллат келажагини тасаввур қилиб бўлмайди.

Кўпчилик ёшларимиз китоб ўқимасдан компьютер ва телефонда турли ўйинлар ўйнаб вақтини бесамар ўтказмоқда. Таъкидлаш жоизки, бундай воситалар ҳеч қачон китоб ўрнини боса олмайди.

Ўқувчи-ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида бешта муҳим ташаббус ижроси юзасидан яқинда мактабимизда ҳам «Фарзандимга китоб совға қиламан» шиори остида кеча бўлиб ўтди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари қўшиқ ва рақслар, шеърлар билан меҳмонлар кўнглини хушнуд этишди. Айниқса, «Китоб ўқиш оиладан бошланади» деб номланган саҳна кўриниши барчада катта таассурот қолдирди.

Анваржон ВАЛИЕВ,

19-мактаб директори,

Феруза ҚЎЧҚОРОВА, кутубхоначи.