ФАХРЛИ ЎРИНЛАРДА
8-11 апрель кунлари Поп туманида белбоғли кураш спорт тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда туманимиз полвонлари ҳам қатнашиб, юқори ўринларни қўлга киритишди. Жумладан, 65 кг. вазн тоифасида Зоирбек Носиржонов (6-мактаб) 1-ўрин, 63 кг. вазнда Ойдина Эргашева (38-мактаб) 2-ўрин, 38 кг. вазнда Ҳасанбой Ўрайимов, 32 кг. вазнда Илёсбек Ҳамидбоев (26-мактаб) ўқувчилари 3-ўринларни эгаллаб, туманимиз, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Бахтиёр ТУРҒУНПЎЛАТОВ, белбоғли кураш бўйича туман бош мураббийи.

