ДАВЛАТИМ ОТАМ, ЖАННАТИМ ОНАМ

Едириб, ичирган, давлатим отам,

Бошимни силаган, жаннатим онам,

Ҳамиша дунёда мени ўйлаган,

Давлатим отамей, жаннатим онам.

Қийин дамларимда борини берган,

Касал бўлсам бошимда парвона бўлган,

Мен учун жонини фидолар қилган

Давлатим отамей, жаннатим онам.

Сизларсиз уйимга буғдойлар тўлмас,

Сизларсиз бошимга бахт қуши қўнмас,

Сизларсиз еганим ҳеч ширин бўлмас,

Давлатим отамей, жаннатим онам.

Дуолар қилинг сиз камолга етай,

Умримни, боримни сизга бахш этай,

Савоблар қилиб мен пойингиз ўпай,

Давлатим отамей, жаннатим онам.

Муҳаммадисмоил ИСМОНЖОНОВ, 36-мактаб ўқувчиси.