ЖАРИМАЛАР УНДИРИЛДИ

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими томонидан белгиланган режалар асосида туманда соғлом экологик  муҳитни яратиш, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилишга қаратилган қонунларнинг бажариилиши назорати борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 1-чорак давомида вилоят сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими томонидан ўтказилган рейдлар давомида жами 31 нафар фуқарога нисбатан жами 21680000 (йигирма бир миллион олти юз саксон минг) сўм жарималар солиниб, 18546000 (Ўн саккиз миллион беш юз қирқ олти минг)  сўм ундириб олинди.

Илҳомжон СОДИҚОВ,

Шерзод ОРИПОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси давлат инспекторлари.