ТИББИЙ-ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.
Фармонга мувофиқ, «Саховат»ва «Мурувват» интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мазкур агентлик тизимига ўтказилди.
Муҳаммаджон ҲАЙДАРОВ, туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

