ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» эзгу ғоясини ўзида мужассам этган кўплаб тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири ўтган шанба куни Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида бўлди. Унда иштирок этган халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Икромжон Атавалиев, туман ҳокимининг ўринбосари Нафисахон Мамасолиева, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Расулжон Атахонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, туман бош имом хатиби в.б. Зокирхон Юнусов, коллеж директори в.б. Мирзоҳид Зоитовлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, истиқлол йилларида қўлга киритилган ютуқлар, китобхонлик маданияти, тўйларни камчиқим ўтказиш ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.
Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамкорлигидаги мазкур тадбирда Гулбоғ, Соку, Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган аҳоли, уюшмаган ёшлар вакиллари ҳам қатнашдилар. Куй-қўшиқлар дилларга ҳузур бахш этди.

