МЕН ФАРЗАНДИМГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН

Бугунги кунда ёш авлоднинг маънавий-маърифий интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабимизда «Мен фарзандимга китоб совға қиламан» китоб савдо ярмаркаси ташкил этилди. Акцияда мактабимиз  ўқувчиларининг ота-оналари икки миллион сўмга китоб сотиб олишди.

Ушбу акцияда фаол иштирок этиб, китобхонлик фарзандининг ёрқин келажагининг кафолати эканлигини тушунган юксак маънавиятли Қобилжон Иномов, Маъмуржон Аҳмадалиев, Бобомурод Раҳимов, Салима Йўлдошева, Орифжон Юнусов, Малоҳат Зуҳриддинова каби ота-оналарга мактабимиз педагогик жамоаси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз.

Шоира САЙДАЗИМОВА, 10-мактаб кутубхоначиси.