МЕҲР ВА ЭЪТИБОР
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Муҳаммадзокир Маматхонов Рамазон ҳайити арафасида меҳр ва эътиборга муҳтож, ногиронлиги бор оилалардан хабар олиб, уларнинг хонадонларига байрам қувончини олиб кирди.
Қаҳрамон, Хизиробод, Янгиер, Янгиҳаёт МФЙларида яшовчи Роҳила Эргашева, Минаввар Жалолова, Олмахон Қозоқова, Дилшода Абдуғаффоровалар кўрсатилган эътибордан мамнунликларини билдиришди. Шу куни бешта оилага музлатгич ва озиқ-овқат маҳсулотлари совға қилинди.

