ТУМАН ПРОКУРОРИ СОВРИНИ УЧУН

2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури доирасида туман прокурори, 2-сектор раҳбари соврини учун марҳум Нуриддин Улуғхўжаев хотирасига бағишлаб белбоғли кураш бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.

21-мактабда бўлиб ўтган мазкур мусобақада 2007-2008 йилларда туғилган 265 нафар ўсмир 11 вазн тоифасида беллашди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни 26-мактаб жамоаси эгаллади. 2- ва 3-ўринларни 21- ҳамда 40-мактаблар жамоалари қўлга киритдилар.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига туман прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Раҳимов диплом, медаль ҳамда эсдалик совғаларини топширди.