БЕРДАҚ

Бердимурод Бердақ Қорақалпоғистон халқ шоири, у бутун ижоди давомида халқлар тенглиги, инсонпарварлик, ватанпарварлик, адолат ҳақидаги ғояларини олға суради.

Бердақ инсоннинг шахсий бахти халқ бахти билан боғлиқ деб билади. Унинг таъкидлашича, ҳар бир одам ҳақиқий бахтга эришиши учун ўз шахсий манфаатини халқ манфаати билан бирлаштириши, халқ бахти учун, керак бўлса, жонини ҳам аямаслиги керак. Бердақнинг фикрича, инсон олий ахлоқий сифатларига, чунончи, беғаразлик, олижаноблик, виждонлилик, меҳнатсеварлик, мардлик фазилатларига эга бўлиши лозим.

У ёшларнинг ақлий тарбиясида мактабнинг мавқеи катта эканлигини таъкидлайди. Мактабда болани яхши хулқ-атворли қилиб тарбиялаш лозим. Унинг фикрича, мактабда дарс берувчи муаллим ўз хушмуомалалиги, пок қалби, ҳақгўйлиги, ўз фанини пухта билиши билан болаларга ўрнак бўлиши керак.

Бердақ оиланинг бола тарбиясида муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлайди.

Эътиборхон ЮНУСОВА,

Республика маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари.