БУРНИГА СУВ КИРМАГАНЛАР

Кимдир ногаҳон жиноят кўчасига кириб қолиб, қаттиқ пушаймон бўлади, руҳан изтироб чекади, кўча-кўйда бошини эгиб юради. Бундай тоифадагилар тезда тузалиш йўлига киради. Бироқ баъзилар эса…

Ҳамюртларимиз Қ.Р. ва Э.М. турли жиноятларга қўл уришлари оқибатида озодликдан маҳрум қилинган. Кейинчалик ўталмай қолган жазонинг маълум муддатлари ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилганди.

Аммо бу икки шахс ўзига берилган имкониятдан тўғри фойдалана билмадилар. Улар мунтазам равишда жазони ижро этиш тартиб-қоидаларини бузиб келдилар. Туман ИИО пробация бўлими томонидан берилган огоҳлантиришларга қарамай, ўзларига тўғри хулоса чиқаришмади.

Юқоридагиларга кўра ҳамда жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрганлиги учун Қ.Р. ва Э.М.ларга нисбатан уларнинг жазосини бошқа жазо турига алмаштириш бўйича жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома киритилди.

Жамолиддин СОЛИЕВ,

туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.