СЕВГИ ФИРОҚИ

Ҳаётда адашдим, билмайин нетай,

Бошимни олибон қайларга кетай?

Севгимиз фироғи бунчалар узоқ,

Ягонам, сизни мен бир умр кутай.

Келарсиз ёнимга аста-асталаб,

Ёзган шеърларимга куйлар басталаб.

Қалбимга шодлигу қувонч тўлдириб,

Жилмайиб қарайсиз гуллар дасталаб.

Юракда борини кимларга айтай,

Чертсангиз торини негадир билмай.

Меҳрингизга ташна бўлганда кўнгим,

Кўз ёшимни артдим секин сездирмай.

Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.