ПЕНСИЯ ПУЛЛАРИ ОШИРИЛАДИМИ?
Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилди. 2021 йил 1 апрелдан:
«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилди.
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилади. 2021 йил май ойидан «Саховат» интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта санаторияларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади.
Юқорида кўрсатилган пенсия ва нафақа олувчи пенсионерлардан бошқа фуқароларнинг пенсия маблағлари оширилмайди.
Ҳозирги кунда туманда «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионарлар йўқлиги сабабли туманда яшовчи пенсионерларнинг пенсия ва нафақа пуллари ошмаган.
Дилфуза ЖАВЛОНОВА,
БТПЖ туман бўлими пенсия ва нафақалар маблағлари устидан мониторинг гуруҳи раҳбари.

