КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНДИ
Жамиятимизда бир сабаб билан моддий томондан қийинчиликка учраган оилаларни қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жамиятдаги ўрнини топишга ёрдам бериш, қўллаб-қувватлаш «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг асосий мақсадидир.
Фонднинг туман бўлинмаси томонидан ана шундай оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича саховатли тадбир ўтказилди. Тумандаги ҳомийларни жалб қилган ҳолда «Обод қишлоқ» дастурига тушган Обод ва Овчибулоқ маҳаллаларида яшаб келаётган 10 нафар оилага 15 бошдан зотдор товуқ, 15 та товуққа мўлжалланган катак ва бир ойлик озуқа ем тарқатилди.
Туманимизда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом эттирилмоқда.
Ғанишер ЖЎРАЕВ,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раҳбари.

