ИНСОНПАРВАРЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА
Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди томонидан жорий йил 27 май куни халқимизга хос инсонпарварлик тамойилларини қўллаш мақсадида Жиноят кодексининг 73-моддаси талаблари асосида туман ИИБнинг жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалари кўриб чиқилди. Жазони ўташ учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 8 нафар шахс жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди, жазодан озод қилинганларнинг
1 нафарини аёл, 2 нафарини ёшлар ташкил қилди. Шунингдек, жазони ўташдан бўйин товлаган, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмаган
1 нафар маҳкумнинг жазоси оғирроқ жазога алмаштирилди. Бундан ташқари, туман ИИБнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги киритилган тақдимномалари ҳам сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Туман суди раиси А.Акбаров ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида “Одам савдоси жинояти ва мазкур жиноят учун белгиланган жавобгарлик” ҳамда “Хотин қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори, “Порахўрлик жинояти тушунчаси мазкур жиноят учун белгиланган жавобгарлик” асослари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ 683-сонли,
2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688 ва 689-сонли, 2021 йил 27 апрелдаги
ЎРҚ-687-сонли қонунлари мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбир якунида туман суди раиси томонидан сайёр қабул ҳам бўлди.
Н.АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг девонхона мудири.

