ОДАМ САВДОСИ – АСР МУАММОСИ

ХХ аср охирларида келиб одам савдоси бутун инсониятга қарши асосий таҳдидлардан бири бўлиб қолди.
Одамдан эксплутация мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ жиноятлар ошиб бориши тенденцияси бундай ижтимоий хавфли қилмишлар охир-оқибатда жамиятнинг демократик негизларига тажовуз қилиши билан миллий хавфсизликка ҳам таҳдид солади. Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.
Одам савдоси деганда, одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплутация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш топшириш ёки қабул қилиш тушунилади.
Қонун – барчага баробар. Унга амал қилишимиз зарур. Шундай экан, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб, бу иллатга қарши курашишимиз даркор.
А.АКБАРОВ,
жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг раиси,
Н.АҲМЕДОВ, жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судининг девонхона мудири.