КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига фуқаро М.Ш.дан мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда М.Ш. чорвачилик билан шуғулланиш мақсадида туманимиздаги «New cattle beed» МЧЖ таъминотчи томонидан икки томонлама шартнома имзолаган. Шартномада фуқарога таъминотчи томонидан икки бош зотдор қорамол етказиб берилиши кўрсатилган. Бироқ етказиб берилган қорамоллардан биттаси уч кун ўтмай ўлиб қолганлигидан норози бўлиб мурожаат этган.

Ушбу мурожаат жамиятимиз томонидан ўрганилиши натижасида, таъминотчи истеъмолчига етказиб берган қорамолларнинг бири ҳақиқатда касал эканлиги аниқланди. Шундан сўнг истеъмолчи ва таъминотчи банк ўртасидаги 30 млн. 160 минг сўм кредит шартномаси бекор қилинишига эришилди.

Анваржон ЖЎРАЕВ, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси.