ДАРАХТЛАРНИ КЕСМАНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармонига асосан давлат ўрмон фонди ерларига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга 2019 йил 1 ноябрдан мораторий эълон қилинган бўлиб, дарахтлар ва буталарни кесиш учун давлат органлари томонидан рухсатномалар бериш вақтинчалик тўхтатилган.

Ҳурматли фуқаролар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари: ҳудудингизда ўзбошимчалик билан дарахтлар ва буталарнинг кесилишига йўл қўймаслигингизни сўраб қоламиз, акс ҳолда шахсан ўзингизга қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини эслатиб ўтамиз.

Мансур САИДОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар масалалари бўлими бош мутахассиси.