КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК
21 май «Ахборот-кутубхона ходимлари куни» муносабати билан 2-сонли мактаб кутубхоначиси Муяссархон Исмоилова «Ахборот-кутубхона аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Туман ахборот – кутубхона маркази жамоаси ва туманимизда фаолият олиб бораётган барча касбдошларимиз номидан Муяссархонни ушбу мукофот билан муборакбод этамиз ва келгуси ишларида омадлар тилаймиз.
Ҳанифа ЖЎРАЕВА, туман ахборот-кутубхона маркази директори.

