МУДДАТИДАН АВВАЛ
Назорат остидаги А.Ш.га 2020 йилда Норин туман судининг ҳукмига кўра, 1 йил 6 ой муддатга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.
А.Ш. жазони ўташ даврида жамоат ишларида фаол иштирок этди, яшаш ва иш жойини ўзбошимчалик билан ташлаб кетмади, жамиятда обрў қозониб, ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда. Содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонда ва тузалиш йўлига кирган.
А.Ш. каби назорат остидагилардан яна етти нафари ҳам юқоридаги каби характеристикага эга бўлганликлари боис, уларнинг барчалари ўталмай қолдирган муддатларидан илгари шартли равишда озод этиш тўғрисида жиноят ишлари бўйича туман судига тақдимнома киритилди.
Жамолиддин СОЛИЕВ, туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.

