ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрда «Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида» 726-сонли қарори қабул қилинган.
Қарорнинг 1-иловасида «Нотариуслар томонидан кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламенти» белгиланган бўлиб, унинг 8-бобида «Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби» кўрсатиб ўтилган. Яъни кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин. Кўчмас мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисоб-варағидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин. Бунда, нотариус сотиб олувчи тарафдан сотувчининг ҳисоб-варағига пул маблағлари ўтказилганлиги ёки нотариуснинг депозит ҳисоб-варағида сақланаётганлиги ҳақидаги тегишли банкнинг маълумотномасини талаб қилади. Мазкур маълумотномалар ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади.
«Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг «Маъмурий регламенти» ҳам белгиланган бўлиб, 8-бобида «Битим юзасидан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби»га кўра автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ўзаро ҳисоб-китобларни исталган шаклда (нақд пул ёки нақд пулсиз) амалга ошириши мумкин. Автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномаларини тасдиқлашда тарафлар ихтиёрий тарзда ўзаро ҳисоб-китобларни банк хизматларидан ёки нотариуснинг депозит ҳисоб-варағидан фойдаланган ҳолда амалга ошириши мумкинлиги кўрсатилган.
Шаҳобиддин УММАТАЛИЕВ, туманда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

