БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ
*ЎзХДП туман кенгаши ва «Истиқбол» ёшлар қаноти ташаббуси билан Кесканёр МФЙда жойлашган ҳарбий қисмда туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман маданият маркази ҳамкорлигида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Болаларга беринг, дунёни» шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Абдураҳим Обидов самимий тилаклар билдирди ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун совғаларни топширди. Болажонларга қувонч улашиш мақсадида 36-мактабнинг 4-«Г» синф ўқувчилари томонидан рақслар ижро этилди. Туман маданият маркази хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар.
*14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида мажбурий таълим гуруҳлари тарбиячилари Н.Алимжонова, Д.Абдувалиева, Н.Мамадумаровалар томонидан «Хайр, боғча!» тадбири ташкил этилди. Уни услубчи Фотима Адҳамова очиб, битирувчи болажонларга эзгу тилаклар билдирди ва оқ йўл тилади. Тадбирда болажонлар ўзлари тайёрлаб келган шеър, рақс, спорт чиқишлари, қизиқарли саҳна кўринишлари ва дидактик ўйинлар билан йиғилганларни хушнуд қилишди. Ушбу тадбир якунида ширинтойларга диплом, эсдалик совғалари топширилди. Бундай тадбирлар туманимиздаги 1, 2, 33-МТТларда ҳам юксак уюшқоқликда ўтди.

