НУРОНИЙЛАРНИНГ ЎЗИ ИБРАТ, СЎЗИ ИБРАТ
Турмушнинг аччиқ-чучугини бошидан ўтказган, тажрибали нуронийлар ўзининг ибратли ҳаёти, ўгити, панд-насиҳати, дуоси билан катта-ю кичикни тўғри йўлга сола олади. Уларнинг ҳар бир сўзи ибрат.
2017 йил – «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» муносабати билан туманда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини янада яхшилаш, уюшмаган аҳоли ва ёшларни экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиши, ноқонуний миграция, ўз жонига қасд қилиш, эрта турмуш қуриш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда вояга етмаган ёшларни дарс ва машғулот вақтида ўз ўринларида бўлишларини таъминлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини янада яхшилаш, томорқадан унумли фойдаланишда бугун ёши улуғ кексаларнинг мадади зарур. Шу мақсадда маҳаллаларга, назоратда турувчи ёшларга тажрибали, фаол нуронийлардан вакиллар бириктирилди.
Уйчи иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш ҳамда Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган учрашувларда Республика «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими бошқаруви раиси Икромхон Нажмиддинов, туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, таниқли шоир Зиёвиддин Мансуров, туманимиз ҳокими, туман Кенгаши депутати Абдуғани Турдиевлар иштирок этиб, бириктирилган фахрийлар вакиллари олдида турган муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

