ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА

Мактабимизда хорижий тилларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 1-9-синфлар ўқувчилари ўртасида «Enjoy english» деб номланган тадбир барчага манзур бўлди.

Тадбирнинг бадиий қисмида 6-8-синфлар ўқувчилари давлатимиз рамзлари тўғрисида инглиз тилида сўзлаб беришди. Айниқса, Авазбек Садриддиновнинг инглиз тилида Ўзбекистон ҳақида ўз она тилидай тиниқ ва равон сўзлаган нутқи тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. 5-«А» синф ўқувчилари эса «Funny friends» ва «Animals» деб номланган қўшиқларни маҳорат билан ижро этишди. Тадбир давомида билим олишга чанқоқ ўқувчилар ўзларининг севимли машғулотлари тўғрисида гапириб беришди. 5-«Б» синф ўқувчиларининг «May there allways be sunshine» деб номланган қўшиқлари ўқувчиларга кўтаринки руҳ бағишлаб, уларда чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишни янада кучайтирди. Бошланғич синф ўқувчилари ҳам тадбирда фаол қатнашдилар. Тадбир якунида ўқувчиларга фахрий ёрлиқ, ташаккурномалар топширилди. 

Маърифатхон ХОЛБОЕВА,

37-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.