ЎРИМ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилда туманимизда 6425 гектар майдонда ғалла етиштирилди. 40878 тонна дон хирмони кўтарилади. 18635 тонна дон давлатга сотилади. Мақсад 63 центнердан ҳосил олиш.

«Уйчи Гулистон» ММТПдаги «Зарнигор Гулистон файз» фермер хўжалиги ғаллазорида ўрим-йиғимга старт берилди. Мавсум олдидан туманимиз нуронийлари ва фаоллари дуога қўл очиб, хирмонга барака тиладилар.

Тадбирда туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, сектор раҳбарлари иштирок этиб, туманда шакллантирилган 24 отрядда донни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш бўйича отряд раҳбарлари ва бириктирилган барча масъулларга тегишли топшириқ ҳамда  тавсиялар беришди.

******

Жойларда 3+1 дастури асосида аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда.

Туманимизда ҳам хотин-қизлар, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 3-секторда жойлашган «Уйчи Гулистон» ММТП ҳудудидаги ғалла ўрим-йиғими якунланган «Оролобод» фермер хўжалигидан Гулистон МФЙда яшовчи 35 та оилага 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.

Туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз фуқароларга бу яна бир имконият бўлиб, улар такрорий экин экиш орқали қўшимча даромад яратишларига кўмаклашилишини билдирди.

Отабек ЖАЛОЛОВ, туман Кенгаши депутати.