ЁШЛАР ОЙЛИГИ
*3-сектор ҳудудидаги «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшлардан 33 нафарига тикув машинаси, 3 нафарига инкубатор, 5 нафарига пайвандлаш ускунаси топширилди.
Туман ИИБ бошлиғи, сектор раҳбари Фурқат Мирзаев ўз бандлигини таъминлаётган ёшларга ишларида омад тилади.
*4-секторда бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Хондамир Бобаев 5 та пайвандлаш ускунаси, 4 та инкубатор, 33 та тикув машинасини ёшларга топширди.
*1-БЎСМда эркин кураш бўйича «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи» Сотиболди Насриддинов хотирасига бағишлаб «4-сектор раҳбари кубоги» соврини учун 2010-2012 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида эркин кураш спорт тури бўйича Уйчи туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Мусобақада Наманган шаҳар ва туманлардан жами 300 дан ортиқ ўсмир иштирок этди.
*»Ёшлар ва қонун» Республика кўрик-танловининг Наманган вилояти босқичида 39-мактабнинг «Femida» жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилди. Мактаб ҳуқуқшунослари жамоаси энди танловнинг Республика босқичида иштирок этади. Уларга омад тилаймиз.
*2-сонли касб-ҳунар мактабида «Қатағон қурбонлари – Ватан фидойилари» ва 4-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Аждодлар мардона руҳи бизга ёр!» мавзуларида ўқувчилар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда байналминалчи жангчилардан бир гуруҳи қатнашди ва улар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Мирзоҳид ЗАИТОВ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари, туман Кенгаши депутати.

