«ОВЧИБУЛОҚ»ДА БИРИНЧИ ЛОЙИҲА ИШГА ТУШДИ

Овчибулоқ МФЙ ҳудудида ташкил этилаётган «Овчибулоқ» ёшлар кичик саноат зонасида умумий қиймати 79,2 млрд. сўмлик асосан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган 20 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида тўрт юзга яқин янги иш ўринлари яратилади.

Кеча мазкур саноат зонасида биринчи бўлиб «Миркамол ОИЛ саноат» МЧЖга қарашли ўсимлик (пахта) ёғини қадоқлаш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд. сўм бўлиб, уни тадбиркор Равшанбек Жамолов ўз маблағи ҳисобидан амалга оширди ва 25 та ишчи ўрни яратди.

Цехнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан маросим бўлди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Мусаев, туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Раҳимовлар иштирок этишди.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар ва фахрийлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди.

Авазбек АБДУЛЛАЕВ, туман Кенгаши депутати.